Миробод тумани ҳудудида кореялик фуқарога ҳужум қилиниб, унинг пули ва телефонлари ўғирлаб кетилди
21 октябр 2017, 08:26 980 кўрилди

alt

17 октябрь куни тахминан соат 23:40ларда пойтахтнинг Миробод тумани ҳудудида Жанубий Корея фуқаросига ҳужум қилинди, деб хабар беради ИИББ матбуот хизмати.

Хабарга кўра, босқинчи унинг соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, икки дона “Samsung” русумли уяли телефонлари, фуқаролик паспорти ҳамда 2 млн сўм миқдоридаги пулларини олиб, жиноят содир этилган жойдан яширинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 164-моддаси 1-қисми (босқинчилик, яъни ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама