Миллий боғ ўрнида янги дам олиш маскани қурилади
16 сентябр 2017, 12:55 566 кўрилди

alt

Алишер Навоий номидаги Миллий боғ ўрнида янги дам олиш маскани қурилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида замонавий ва юқори технологияли маданият ва истирохат боғини барпо этиш тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.

Боғ ўрнида майдони кўл билан бирга 20,79 гектарни ташкил қилувчи боғда амфитеатр, рангли фаввора, аттракционлар ва ҳордиқ чиқариш учун бошқа кўнгилочар объектлар қурилади. 

Ҳужжатда белгиланишича, ҳудудда иккита “Америка тепаликлари” аттракциони, иккита болалар автодроми, интерактив поезд, лабиринт, сёрфинг билан шуғулланиш учун сунъий тўлқинли сув иншооти, тўртта қўлга ўргатилган дельфин иштирокидаги шоу-дастур учун дельфинарий очилиши кутилмоқда. 

Хориждан олиб кирилувчи қурилиш материаллари, ускуналар, техника, аттракционлар, аудио ва видеоқурилмалар, дельфинлар, қушлар, балиқлар ва ўсимликлар божхона тўловларидан озод этилган.

Лойиҳа концепциясига кўра, реконструкция қилинган ва замонавийлаштирилган янги боғ ҳар куни 10 минг нафар ташриф буюрувчига хизмат кўрсата олади.

1 октябрга қадар боғ ҳудудидаги бинолар бузилади, аттракционлар олиб ташланади. 1 ноябрда эса боғнинг шу ҳудуди узоқ муддатли ижара учун инвесторга берилади. Ижара муддати лойиҳа якунлангандан кейин 49 йилга тенг бўлади. Янги боғ 2021 йилнинг 1 январь кунигача фойдаланишга топширилиши керак.

Ушбу лойиҳа қиймати 60 млн. доллар бўлиб, унинг инвесторига Stargate Systems МЧЖ айланaди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  21 сентябр 2017, 10:25
"Миллий боғ"да Ўзбекистонимизда дельфинарий очилиши бу катта муваффакият. Қанчадан қанча оилалар дельфинларни кўриш иштиёқида. Ҳаммага ҳам чет давлатларга бориб кўриш насиб қилавермайди. Худога шукур шундай шароит яратилаётганига. Ушбу лойиҳани бошлаганларга катта раҳмат. Оллоҳ насиб этса албатта оила аъзоларимиз билан бориб дельфинлар тамоша қилишга борамиз.
Реклама