"Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони таъсис этилди
14 июл 2017, 23:22 971 кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Қарор 2017 йил 14 июль куни имзоланган.

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони (кейинги ўринларда – кўкрак нишони) билан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, шунингдек, ишламасдан, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозонган оналар тақдирланадилар.

Камида 35 йиллик меҳнат стажига эга шахслар I даражали кўкрак нишони билан (тилла рангда);

alt

камида 30 йиллик меҳнат стажига эга шахслар II даражали кўкрак нишони билан (кумуш рангда);

alt

камида 25 йиллик меҳнат стажига эга шахслар, шунингдек, жамиятда ҳурмат қозонган ишламайдиган оналар III даражали кўкрак нишони билан (бронза рангда) тақдирланадилар.

alt

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойлар эшикларига махсус белги ўрнатилади.

alt

Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади. Мукофот Наврўз байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  17 июл 2017, 11:23
35 йил узлуксиз бир корхонада ишлаганларми,ёки умумий иш стажи 35 йил бўлганларми,изоҳлаб берсангиз?
Реклама