Меҳмондорчиликдан жиноятчи бўлиб қайтди
17 октябр 2013, 18:23 905 кўрилди

altТошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи Раъно энди ушбу нақлни умрбод унутмайдиган бўлди. Гап шундаки, яқинда Раънонинг уйига Ўрта Чирчиқда истиқомат қилувчи таниши Х.Равшан меҳмон бўлиб келганди. Кетар чоғида эса раҳматни ҳам насия қилган Равшан, камига танишини чув тушириб кетди. Стол устида турган икки турдаги сариқ металдан ясалган заргарлик буюмлари меҳмоннинг нафсини қитиқлаб қўйди ва у қимматбаҳо буюмларни билдирмай хамёнига жойлади.

Кеч бўлсада, буни пайқаб қолган Раъно дарҳол ички ишлар бўлимига хабар берди. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида "ўғри меҳмон" қўлга олинди. 

Шархлар
Реклама