Марказий банк тизимида Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши раиси сайланди
04 октябр 2017, 14:14 583 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши фаолиятини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ёш ходимларнинг кўпчилик овози билан Фарид Назаров Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий банкдаги Етакчилар кенгаши раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Марказий банкнинг матбуот маркази хабар қилди.

Фарид Назаров МБнинг Жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш департаменти директори ўринбосаридир.

Шунингдек, ёшлар орасидан очиқ овоз бериш йўли билан Қамбарали Маткаримов, Исломжон Инхомиддинов, Ботирхон Султонов, Суннат Холмуродов Етакчилар кенгаши аъзолари этиб сайланди.

Етакчилар кенгаши ўз фаолиятида ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш борасида банк тизимида хизмат қилаётган ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини илгари суриб боради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама