Марказий банк фаолияти Очиқлик индексида 2-ўринни эгаллади
21 сентябр 2017, 10:33 267 кўрилди

alt

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари (ДҲваБО) фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш жамоатчилик кенгаши давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг 2017 йил биринчи ярим йиллиги натижаларини эълон қилди. Кенгаш қарорига кўра, рўйхатга киритилган 85 та вазирлик, қўмита ва идоралар ўртасида ўтказилган Очиқлик индексида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2-ўринни эгаллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилди.

Очиқликни белгилаш «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун бўйича ишлаб чиқилган уч компонент асосида олиб борилади:

-          Давлат органи фаолиятининг очиқлигини таъминлашга масъул бўлган субъектлар фаолиятини баҳолаш (раҳбарлар ва ахборот хизматлари фаолияти бўйича);

-          Очиқликни таъминлашнинг аниқ усуллари самарадорлигини баҳолаш (расмий веб-сайтнинг фаолият юритиши, ахборот стендлари ва бошқа техник воситалар ёрдамида ахборот тақдим қилиш, ахборот олиш бўйича сўровларнинг кўриб чиқилиши, ДҲваБОнинг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг иштирок этишини таъминлаш, ахборотларни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш):

-          Ахборотдан фойдаланувчиларнинг қаноатланганлик ҳолатини баҳолаш, (ахборотдан фойдаланувчилар орасида ижтимоий сўров ўтказиш йўли билан).

Мазкур кўрсаткичлар бўйича Марказий банк 95 балл тўплашга эришди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама