Мактабгача таълимга янги талаблар қўйилди
23 октябр 2013, 11:40 3538 кўрилди

alt

Ҳужжатда давлат талабларини қўллаши шарт бўлган таълим муассасалари белгилаб берилган. Унга кўра, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари, мактабгача таълим олаётган болалар гуруҳлари мавжуд бўлган "Меҳрибонлик" уйлари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг мактабгача ва бошланғич таълимни назорат қилувчи шўъбалари, касб-ҳунар коллежлари ва  олий ўқув юртларининг мактабгача ва бошланғич таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрловчи факултетлари, мактабгача ва бошланғич таълим тизими кадрларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар ушбу талабларни қўллаши мажбурийдир.

Давлат талаблари болаларнинг ёшига қараб гуруҳларга бўлинган: 0-6 ой; 6 ой – 1 ёш; 1-2 ёш; 2-3ёш; 3-5 ёш; 5-7 ёш.

Ҳар бир ёш гуруҳлар учун ривожланиш ва таълим олиш йўналишлари белгиланган бўлиб, улар: жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена; ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик; билиш жараёни ва атроф-муҳит тўғрисидаги билимларга эга бўлиш кабилардир.

Мазкур буйруқ шу йилнинг 21 октябридан кучга кирди.

 

Фото: ЎзА

 

Шархлар
Реклама