Махалла раислари партада дарс ўтишади
16 октябр 2013, 17:12 1361 кўрилди

altБундан фуқаролар йиғинлари ходимларининг касбий ва бошқарув малакаларини янада ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тизимли методик ёрдамни ташкил этиш мақсад қилинган.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида, давлат таълим муассасаси шаклида  ташкил этилади.

Ўқув курсларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.

Ўқув курслари юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Ўқув курсларида фуқаролар йиғинлари раислари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, фуқаролар йиғинларининг масъул котиблари ва «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаларининг раҳбарлари (тингловчилар) малака оширадилар.

Малака ошириш учун Ўқув курсларига юборилган бошқа шаҳарлик тингловчиларга тўланадиган суткалик пул ва таълим олиш жойига бир марта бориб келиш бўйича сарфланган харажатлар уларни юбораётган томон ҳисобидан республика доирасида хизмат сафарлари учун ўрнатилган тартиб ва миқдорларда қопланади.

Шархлар
Реклама