Лола Каримова-Тиллаева отасини хотирлаб "манзилсиз мактуб" ёзди

янв 30 / 2018

alt

Лола Каримова-Тиллаева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида отаси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлади ва унга "манзилсиз мактуб" ёзиб қолдирди.

Сизни яна тушимда кўрдим. Тушларимга жуда кўп кирасиз, ва баъзида сиз ҳали ҳам ҳаётсиз, мана ҳозиргина сиз билан хайрлашдик, мен эса сизни ҳар доимгидек елкангиздан қучиб юзингиздан ўпиб қўйгандек, тафтингизни ҳис қилгандек туйғуси билан уйғониб кетаман. Мен жуда - жуда ҳам сизни соғиндим....Бир йил олдин сизнинг кабинетингизда бўлганимда, мен иш столингиз устидаги қўлёзмаларингизни олиб, ўз стол жавонимга солиб қўйгандим. Куни кеча қизалоғим Сафия (у олти ёшга кирди ва жуда ҳам сизга ўхшайди), ўша жавонни очган эди, кўз ёшларимизни тийиб туролмадик....қизчам бошини кўтаргиси келмас, чунки кўзларидан дув-дув ёшлар оқар ва юзига тушар эди....кейин эса озгина вақт ўтиб, у кўз ёши аралаш сукунатни енгишга ҳаракат қилиб, менга боқдида: “Мен бобомнинг қабрларини зиёрат қилмоқчиман. Улар бизни кутаяптилар” деди.

Баъзи сабабларга кўра биз ҳозир Самарқандда эмасмиз. Аммо биламизки, сиз, ўзингизнинг янги гўзал масканингиз, севимли она шаҳрингиз бағрида, ўз халқингиз - ўз фарзандларингиз, сизни севган ва севгучи инсонларни кутаяпсиз.

Мен сизни яна тушимда кўрдим....бу туш эмас мисоли чин эди....ҳаётсиз деб ўйладим..... мен ўнгимда сизнинг юзингизга тега олмасамда, аммо қалбларимиз руҳан бир бири билан сўзлашаётгандек, сизни кўра олмасамда ёнимда туриб, мени тубдан кузатаётгандексиз назаримда......мен буни ҳис қилаяпман....мен буни биламан.....

Лола Каримова-Тиллаева

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *