Лео Бокерия Ислом Каримов ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди
12 сентябр 2017, 17:17 765 кўрилди

alt

Бакулев номли юрак-қон томир жарроҳлиги илмий маркази директори, Россия тиббиёт фанлари академияси академиги Лео Бокерия Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди, деб ёзади «Жаҳон» АА.

— Мен бу буюк инсон билан танишиш бахтига муяссар бўлганман. 2004 йилда Президентнинг шахсий меҳмони сифатида қабул қилингандим. У билан учрашув дўстона муҳитда ўтган. Ислом Каримов кўплаб масалалар, жумладан, республика олдида турган вазифалар ва ривожланиш истиқболлари ҳақида гапирганди.

Бизнинг кейинги учрашувимиз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Тошкентда перинатал даврда ўлимнинг олдини олишга бағишланган форум ўтказилганида бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг дўстлари бахтига, мамлакатдаги вазият собиқ Совет Иттифоқининг кўпгина республикаларига қараганда анча яхшироқ экани маълум бўлганди.

Ўтган йили менга кутилмаганда қўнғироқ қилиб, Ислом Каримов билан юз берган ҳолат ҳақида хабар беришди. Бу мусаффо осмон узра гумбурлаган момақалдироқдек эди. Тошкентга учиб келганимда ҳеч нарсанинг иложи қолмаганди, вазият аслида бошидан шундай бўлган бўлса керак. Бу кутилмаганда юз берган дард ва унинг қандай якунланиши маълум эди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президентининг бевақт ўлими – барча учун катта бахтсизлик. У каби ноёб шахслар қайси вақтда яшашмасин, ўзларидан сўнг жуда чуқур из қолдирадилар.

Лео Бокерия

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама