Кун маслаҳати. Свитер танлашнинг 4 қоидаси
22 октябр 2013, 16:03 662 кўрилди

 

altШу кунларда юртимизда ҳароратнинг пасайиши кузатилмоқда. Табиийки, одамлар ҳам об-ҳавога қараб иссиқроқ кийимларини кийишга, ёки янгисини харид қилишга ҳаракат қиладилар. Кузнинг салқин кунларида эркаклар одатда свитер кийишни маъқул кўрадилар. Бундай либослар биринчидан танани иссиқ тутади, иккинчидан ишлаш учун қулай, учинчидан уни классик ва жинси шимлар билан кийиш мумкин. Шундан келиб чиқиб, ушбу либосни харид қилаётганда эътибор бериш керак бўлган баъзи жиҳатларни ёдингизга солиб ўтамиз.

Харид қилаётганда қуйидагиларга эътибор беринг :

- кенг ва ёқаси томоққа тегиб турадиган свитерлар мушаклари чиққан қоматли эркакларга кўпроқ ярашади;

- нақш ва гуллари горизонтал жойлашган свитерлар кўкрак қафасини кенгроқ кўрсатади;

- катта ва ёрқин расмли кийимлар сизни тўлароқ  кўрсатади;

- ёқаси қайрилган ва вертикал орнаментли свитерда эса аксинча ориқ кўринишга эга бўласиз.  

 

 

 

Шархлар
Реклама