Косонсой туманида 5 нафар тиббиёт ходими ишдан бўшатилди
19 феврал 2018, 16:37 1873 кўрилди

alt

Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б. Холдоров ва бошлиқ ўринбосари Р. Абдуллаев, туман кўп тармоқли марказий поликлиника мудири М. Каримовалар давлатимиз раҳбари ва ҳукуматнинг, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари ижросини етарли даражада амалга оширмагани, жумладан, аҳолининг тиббий хизматга муҳтож қатламини қамраб олиш ишларини талаб даражасида ташкил этмаганлиги боис ўз эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун маъсулиятни оширишга доир қўшмча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни етарли даражада амалга оширмагани, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун маъсулиятни оширишга қаратилган топшириқлар ижросини тизимли ташкил этмагани ва патронаж тадбирларига талаб даражасида эътибор қаратмагани учун Косонсой туман тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими М.Тошматов ва туман кўп тармоқли марказий поликлиника масъул ходими А.Абдуллаевлар вазифасидан озод этилди.

Наманган вилоятдаги даволаш муассасаси раҳбарларига ишни аҳоли эҳтиёжи ва талабидан келиб чиқиб ташкил этиш, бунда ҳар бир хонадон ва унинг аъзоси эътиборда бўлиши лозимлиги, халқ билан доимий мулоқот қилиб, унинг розилиги ва аҳоли манфаатлари йўлида шахсий жавобгарликни ҳис қилиб ишлаш, бирламчи тиббий хизматга бўлган эҳтиёжни сифатли ва самарали қондириш каби муҳим вазифалар тушунтирилди.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Абуасил
  19 феврал 2018, 17:04
"... давлатимиз раҳбари ва ҳукуматнинг" ... меъёрий ҳужжатлари ижросини етарли даражада амалга оширмагани учун ишдан олиндимиш.
Жаноб вазирлар, илтимос, Давлат раҳбари ва Ҳукуматни тинч қўйингизлар, ҳадеб буйруқларга тиқавермангизлар. Давлат раҳбари ва Ҳукумат, жаноб Вазир, Сизга топшириқ берган. Сиз қуйи ташкилотингизга топшириқ бергансиз, демак Сизнинг буйруғингизни бажармаган, бунинг оқибатида Сиз Давлат раҳбари ва Ҳукуматнинг буйруғини бажараолмаяпсиз.
Ички буйруқларни виждонан, адолатли бажарилиши йўлга қўйилса, Давлат раҳбари ва Ҳукумат қарорлари талаблари ҳам бажарилиб кетаверади.
Бир йўла 5 та кадрни ишдан олиш, шу тумандаги соғликни сақлаш тизимига жиддий "удар" бўлмайдимикан, балки бирон биттасини бўшатиб, қолганларини тарбиялаб кўриш керакмиди, уларнинг ҳаммаси тиббиёт ходимлари, ҳозир кадр масаласи ҳамма ерда "масала" бўлиб турипди.
Ёки уларнинг ўрнига олдиндан аниқми кимлар бўлиши!? Бургага аччиқ қилиб, кўрпани ёқиб юборманглар, жаноб вазирлар.
Бу шахсий фикр
Реклама