Косметолог ва татуаж усталари ОИВга қарши қон топширишга мажбурлар
13 ноябр 2013, 15:31 1745 кўрилди

alt

Ўзгаришлар асосан 3-иловада – дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимлар рўйхатида ўз аксини топгани. Жумладан озиқ-овқат ва ишлаб чиқариш сохасида ачитқи, туз, ёрма, крахмал ва патока, спирт, ликёр-ароқ, вина ишлаб чиқариш, маҳсулотларни қуритиш, чой қадоқлаш, тегирмон, элеватор, ёрма, ғалла ва ун сақлаш омборхоналари ходимларига тиббий кўрикдан ўтиш мажбурий эмас деб белгилаб қўйилди.

Таълим муассасалари ходимлари орасидан эса фаррошлар, боғбонлар, ётоқхона қоровуллари, ҳамшира ва бошқа ёрдамчи персоналлар ҳам тиббий кўрикдан ўтиши мажбурий эмас деб топилди.

Шунингдек, қатор ҳолатларда терапевт кўригидан ўтиш даврийлиги ҳам ўзгарган. Агар бунгача ходимлар бир йилда бир марта ушбу шифокор кўригидан ўтишга бўлса, энди йилига икки марта терапевт қабулида бўладилар.

Бундан ташқари, дори моддаларини тайёрлаш билан банд бўлган дорихона ходимлари бир йилда икки марта (аввал бир марта эди) стафилококк ташувчилигига текширувдан ўтадилар. Туғруқ комплекс ва бўлинмалари шифокорлари эса эпидемиологик кўрсатма бўйича ушбу кўрикдан ўтказилади.

Мактабгача таълим муассасалари, болалар уйлари, мактаб-интернатлари, болалар санаторийлари, «Мурувват уйлари», «Мехрибонлик уйлари» ва экспедиторлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ортиш ва ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчилар, таълим муассасалари омборхона ишчилари дастлабки руҳшунос ва стоматолог кўригидан, кирхона ва кимёвий тозалаш ходимлари хирургдан, сартарош, маникюр, педикюр, татуаж, косметолог, косметолог-визажист, сузиш бўйича мураббий ва инструкторлар, бассейн ва даволаш ванналари ишчилари, маиший хизмат ташкилотлари ходимлари, хаммон ва сауна ишичилари эса аллерголог кўригидан ўтишлари мажбурий эмас.

Бундан ташқари, рўйхатдан ўрин олган тиббий ходимлар, жумладан татуаж усталари, косметолог, косметолог-визажистлар дастлабки ва вақти-вақти билан, йилига бир марта ОИВга қон топширадилар.

Мазкур буйруқ расман эълон қилинган кун, 2013 йил 11 ноябрда кучга кирди.

 

Шархлар
Реклама