Кореянинг «Chung Hospital» шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади
22 ноябр 2017, 14:58 280 кўрилди

alt

Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифи доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари Кореянинг «Gachon University Gil Medical Center in Incheon», «Myongji Hospital in Seoul», «Тиббий етакчилар корпорацияси», «Chonnam National University Hospital in Gwangju» ва «Chung Hospital» клиникалари раҳбарлари билан музокаралар олиб боришди.

Учрашувлар якунида томонлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Кореядаги мазкур шифохоналар ўртасида тегишли келишувлар ва ўзаро англашув меморандумларини имзолаш тўғрисида келишиб олди.

Кореянинг қуйидаги етакчи тиббиёт масканлари билан келишувларга эришилди ва ўзаро тушуниш меморандуми имзоланди:

- «Chung Hospital» шифохонаси билан бирга Ўзбекистонда тиббий муассаса қуриш бўйича;

- «Тиббий етакчилар корпорацияси» билан икки томонлама тажриба алмашиш, Ўзбекистонда кореялик малакали мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ўтказиш, ўзбек шифокорларининг Кореяда малакасини ошириш;

- Икки томонлама тажриба алмашиш ва телетиббиётни ривожлантириш мақсадида «Gachon University Gil Medical Center in Incheon» билан;

- «Myongji Hospital in Seoul» ва «Chonnam National University Hospital in Gwangju» билан яна иккита шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ишлар вазири билан музокаралар бўлиб ўтди. Унда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон раҳбарининг Кореяга давлат ташрифини ёритиш бўйича матбуот маркази.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама