Кореялик мутахассис Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази директорига ўринбосар этиб тайинланди
17 ноябр 2017, 15:22 443 кўрилди

 

alt

Жунгсеонг Чои Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда марказ сайти хабар қилади.

Кореялик мутахассис Ўзбекистонда фонд бозори ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Жунгсеонг Чои (1961 й.т.) — Инҳа (1987) ва Ёнсей (1993) университетларини битирган. Бунгача  Корея фонд биржасида ишлаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама