Кореяда ишлаб қайтганлар Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига келишлари сўралади
13 феврал 2018, 16:11 1631 кўрилди

Кореяда ишлаб қайтганлар Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига келишлари сўралмоқда. Акс ҳолда...

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилиб, Ўзбекистонга қайтиб келган фуқаролар агентликка келишлари сўралади

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган фуқаролар билан агентлик ўртасида имзоланган хизмат кўрсатиш шартномаларида фуқаролар Корея иш берувчиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддати якунлангандан сўнг 10 (ўн) иш куни ичида Ўзбекистонга қайтиб келиши ва 30 (ўттиз) календарь куни ичида “ўз юртига қайтган шахс” сифатида рўйхатга олиниш учун агентликка келиши шартлиги белгиланган.

Агентликдан маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикасига қайтган бўлсада, агентликка келиб рўйхатдан ўтмаган фуқароларни агентликка келиб рўйхатдан ўтишини, акс ҳолда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасида белгиланган иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима қўлланилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Qobil
  15 феврал 2018, 13:53
Кореяда ишлаб қайтганларga qaytadan jeton va imtihon va atprafka bormi. Iltimos javobilani kutaman
Реклама