Кўп квартирали уйларда яшаш тартиби тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
12 октябр 2017, 19:41 1751 кўрилди

alt

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан “Кўп квартирали уйларда турар жойлардан, умумий мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

Қўмитанинг 12 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида мазкур янги қонун лойиҳаси депутатлар, соҳа мутасаддилари, мутахассислар ҳамда экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилинди, деб хабар беради Қонунчилик палатаси ахборот хизмати.

Қонун лойиҳасида кўп квартирали уйларда умумий мулкни техник ва санитар сақлаш,  жорий ва мукаммал таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш, ҳовли атрофини кўкаламзорлаштириш, болалар майдончасига хавфсиз ва замонавий ўйингоҳ конструкцияларини ўрнатиш, инженер-муҳандислик тизимларини сақланувчанлигини таъминлаш, санитар-эпидемиологик ва техник талабларга ҳамда ёнғин хавфсизлиги тартибларига риоя этилиши, хонадон ичида таъмирлаш ишларини қўшниларга халақит қилмасдан бажариш тартиблари ва бошқа масалалар назарда тутилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама