Келгуси йилда Тошкентдаги ОТМларнинг тест синовлари «Ўзэкспомарказ»да ўтказилиши мумкин
11 октябр 2017, 18:01 1001 кўрилди

alt

8 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таълим соҳасини ислоҳ қилиш, касб-ҳунар таълими тизимини янада ривожлантириш ва тест синовларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказган эди. Мазкур тадбирда 2017—2021-йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқиш, ўқув дастурларини янада такомиллаштириш, пуллик хизматлар кўрсатиш ва молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини излашда олий ўқув юртларининг ваколатларини кенгайтириш йўли билан уларнинг мустақиллиги босқичма-босқич ривожлантирилиб бориш, шунингдек, олий таълим муассасаларига бўладиган тест синовларининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш каби масалалар муҳокама этилди.

Давлат раҳбари ёшларда олий ўқув юртларига ўқишга бўлган талабнинг ошиб бораётганини, бунда муҳим бўлган тест синовлари тизимининг эса эскирганини таъкидлади. Шуни ҳисобга олиб тест синовларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш, бунда ривожланган хорижий давлатларда синовдан ўтган энг илғор тажрибаларни татбиқ этиш, тест синовларининг шаффофлигини таъминлаш юзасидан ҳам кўрсатмалар берди. 

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Хабар" нашри ёзишича, айни пайтда ҳукумат тест синовлари тизимини мукаммаллаштириш, имтиҳонларнинг адолатли ўтишига замин яратиш бўйича таклифларни кўри чиқишга киришган. Билдирилган таклифлар ичида келгуси йили Тошкент шаҳридаги барча олий таълим муассасаларининг бакалавр йўналишига қабул бўйича тест синовларини тўлиқ «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуаси павильонларида ўтказиш варианти ҳам бор. Абитуриентлар сонининг кўплиги, павильонлардаги жойнинг камлиги инобатга олиниб, имтиҳонларни 10 кун давомида ўтказилиши, бунда ҳар куни аввалдан белгиланган олий таълим муассасалари учун синовларни ташкил этилиши ҳам мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Мехмон
  12 октябр 2017, 10:18
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига таклифим. Имкони борича ривожланган давлатларни тест синовларини кўриб чикиб, Биздаги тест синовларида қатнашган абитуриентлар тест топширганида ўша вақтида жавобини билиб кетишса яхши бўларди.
Мехмон
  11 октябр 2017, 18:13
Ҳурматли Президентимизга катта раҳмат бундан кейин худо хохласа бизнинг Ўзбекистонимизда ҳам ОЎЮларига билимли аққилли зукко буюк салоҳиятли ёшларимиз ўзларининг билимларига ишониб таяниб ўқишларга кириб давлатимизнинг равнақига улкан ҳисса қўшадиган бўлиш имконияти яратилар экан. Бугунги кунга қадар кимларнингдир жияни ёки ўғли қизи ОТМ кириб келаётган эди. Худо хохласа ҳурматли Президентимизнинг ушбу қарорларидан кейин айрим кимсалар ўзларига хулоса чиқариб олишса ажаб эмас.
Реклама