Келаси йилда тест синовлари жавоблари бир кунда чиқади
16 октябр 2017, 10:43 3831 кўрилди

alt

2018/2019 ўқув йилида тест жараёни 15 кун давомида ўтказилади ва унинг жавоблари имтиҳоннинг эртасига чиқади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов маълум қилди.

"Тест синовлари шаффоф ва ҳаққоний ўтишини таъминлаш мақсадида ушбу тизимни такомиллаштириш ҳамда абитуриентлар, ота-оналарга енгилликлар туғдириш мақсадида мавжуд тизимни ислоҳ қилиш талаб этилди. Бу бўйича ҳозирда катта ишлар олиб бориляпти. Яъни янги 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, тест жараёнини бир кунда эмас, 15 кун давомида ўтказиш, тест материалларини абитуриентларнинг ўзига бериш, натижасини эса имтиҳоннинг эртасига эълон қилиш вазифалари қўйилган.  Шунингдек, тест жараёнини катта павильон, спорт мажмуаларида ўтказиш, ошкораликни таъминлаш учун видеокузатув ҳамда онлайн трансляцияларни ташкил қилиш вазифалари ҳам қўйилган", - дейди ДТМ раҳбари.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  18 октябр 2017, 11:12
Юртимизда олиб борилаетган ислоҳотлар фуқороларда келажакка янаям умидини оширмоқда,шу ўринда айтмоқчи эдимки: олийгохларга кириш учун Германиядан андоза олсак мақсадга мувофиқ буларди, яъни ўқувчининг мактабдан бошлаб 12 йил олган билими натижаоарилари рейтинг дафтарчасида йигиб борилади ва умумий бали кайси олийгоҳга тугри келса ушанга топширади шунда ота оналар болаларни ешлигиданок мустахкам билим олишига ва хар бир фанни мукаммал узлаштиришига масъулият билан ендашардилар
Ота-Оналар
  17 октябр 2017, 12:56
Тест синовларини шаффофрок этишга харакат килинаётганлиги бу жуда яхши албатта. Лекин барибир хатто шу экспо марказда хамма институтларнинг тести уткализганда хам, тест тугагандан кейин абитуриентлар топширган имтихон варакаларини тест марказигача элтишгача булган вакт назоратдан четда колиб кетади. Бу уз навбатида жиддий нохолисликларга олиб келиши мумкин. Ундан ташкари, олий укув юртларига кириш имтихонларини тест синовларини саклаб колиб ислох килинаётганлиги хам шубхали. Агар ислохотлар килинаётган экан, бу ислохототлар кардинал ислохотлар булиши керак, Тест оркали олий укув юртларига киришдан батамом воз кечишимиз керак. Тест синовлари абитуриентни хакикий билимини эмас, балки коидалар ва жавобларни ёдлаб, шуни имтихон варагига туширишдан бошка нарса эмас. Бундай йул билан абитуриентнинг билимини объектив бахолаб булмайди. Имтихонларни шубхасиз шаффофлаштириб, хар бир олий укув юртига абитуриентлар бармок изини текширувчи сканнер оркали киришини Узбекистондаги хар бир олий укув юртида жорий этилиши лозим.
Шундай килинса, бошка бир шахс хеч кимнинг урнига кириб, имтихон топшира олмайди. Харбий хизматни утаб келган абитуриентларга эса факат харбий билим юртларига кириш учунгина имтиёз сакланиб колса адолатдан булади. Акс холда бу кечаю кундуз китобдан бош кутармай тайорланган болаларга адолатсизлик килинган булади. Шу йилги тест синовлари буни яккол курсатди. Хатто максимал балл олган абитуриентлар хам харбий имтиёзи булмагани учун давлат гранти асосида укишга кира олмадилар. Келгуси йилдаги кириш имтихонларидан ота-оналар ва абитуриентларнинг умидлари катта. Уларнинг умидлари пучга чикмаслиги учун, илгор давлатлар тажрибасини куллаб, хозирги тест системасидан ВОЗ КЕЧИЛИШИ керак. Бу системанинг урнига ривожланган давлатлар тажрибасини куллаш, коррупциянинг олдини олишга йуналтирилган шаффоф системага утишимиз керак. Олий таълим вазирлигидаги мутасаддилар тест системасини саклаб колиш тугрисида эмас, балки унинг урнига бундан хам шаффоф системага утиш тугрисида бош котирсалар максадга мувофик булар эди.
Мехмон
  16 октябр 2017, 23:56
Жуда яхши. Адолат ва хакикат карор топиши мумкин. Укишни хохловчилар ва билими борлар укисин. "Имкони бор"лар эмас. Бизга мутахассислиги буйича етук, интилувчан кадрлар керак. Русчани умуман билмайдиганларнинг рус группаларга топшириб, айнан шулар кириб кетганини куриб лол колувдим.
Реклама