"Камчик" автомобил йўли реконструкцияси 2014 йилда ўз ниҳоясига етади
21 октябр 2013, 14:59 1243 кўрилди

altҚурилиш ва реконструкция ишлари пудратчилари дастурига мувофиқ 2013 йилда Республика Йўл жамғармаси маблағи эвазига испан компанияси 34-километрлик йўлни халқаро стандартларга мос равишда, оғирлиги 13 тонна бўлган цементбетон билан қоплайди. Айтиш жоизки, қурилиш ишлари қиш ойларида ҳам олиб борилади ва об-ҳаво шароитларидан келиб чиқиб 2014 йилда ниҳоясига етади, деб хабар бермоқда Молия Вазирлиги қошидаги Республика Йўл жамғармасидаги манбаага таянган ҳолда "Mezon.uz".

Нашрнинг аниқлик киритиб ёзишича, мазкур ишларни олиб боришда бош пудратчи  халқаро тендер ғолиби бўлган "Корсан Корвиам Констракшн СА" испан компаниялари консорциуми ҳисобланади. Испан қурувчиларидан ташқари, автомобил йўли реконструкциясида "Ўзавтойул" ДАК бўлинмалари иштирок этмоқда.

Маълумотларга қараганда, маҳаллий мутахассислариз жорий йилнинг тўртинчи чорагида 16 километр йўлни эксплуатацияга топширади ва 21 километрлик йўлни асфальбетон билан қоплаб чиқади.

Шархлар
Реклама