"Ижтимоий фикр": ОТМга киришда қариндош ёки танишлардан ёрдам олишни истайдиган ёшлар сони сезиларли камайган
12 октябр 2017, 18:45 208 кўрилди

alt

2010/2011 йилларда ўзбекистонлик ёшларнинг фақат учдан бир қисми олий маълумот олишни хоҳлаган бўлса, 2017 йилда уларнинг 76,5 фоизи олий ўқув юрти талабаси бўлиш энг катта орзуси эканини билдирди. “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари ўтказган навбатдаги сўров натижалари шуни кўрсатмоқда, деб ёзади "Халқ сўзи".

Сўровда иштирок этга йигит-қизларнинг фикрига кўра, олий таълим ҳаётда маълум бир ютуқларга, ижтимоий мавқега эришиш, яхши даромад топиш ҳамда меҳнат бозорида ўз ўрнига эга бўлишнинг гарови ҳисобланади.

Респондентларнинг 18,6 фоизи педагогик, 9 фоизи тиббиёт йўналишларида, шунингдек, молия соҳасида олий маълумот олишни афзал кўришади. Сўралганларнинг 4,6 фоизи ахборот технологиялари соҳасида малакали мутахассис бўлишни истайди. 

Тадқиқот натижалари олий ўқув юртига кириш учун репетиторлардан сабоқ олишни мақбул санайдиган ёшлар сонида пасайиш кузатилгани қўрсатди. ОТМга киришда мадад ҳамда ёрдам олиш учун қариндошлар ёки танишлардан фойдаланишни истайдиган респондентлар сони сезиларли камайган.

“Олий ўқув юртига бюджет асосида кириш учун етарли балл тўплай олмасангиз, шартнома асосида ўқийсизми?” деган саволга сўралганларнинг 69,2 фоизи ижобий жавоб берди. Бир йил олдин бу кўрсаткич 57,7 фоизни ташкил этган эди. Кимдир ўқиш ҳақини мустақил тўлаш имкониятига эгалигини кўрсатса, бошқа бири банкдан таълим кредити олишни кўзлайди, яна кимдир ҳомий топишга ҳаракат қилади. Айни дамда ҳар бешинчи респондент ўқиш ҳақини тўлашга имконияти йўқлигини яширмади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама