Иқтисодиёт вазирлиги тадбиркорлик субъектларида мавжуд муаммоларни ечишга қаратилган таклифларни қабул қилади
17 июл 2017, 17:37 817 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ҳамда кичик бизнес, хусусий мулк ва тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Вазирлик фуқароларни мазкур таклифларни ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этишга чақиради. Бунинг учун фуқаролар амалиётда дуч келадиган муаммоларни ечишга қаратилган таклифларини (қисқа тавсиф билан) busmonov@mineconomy.uz электрон почта манзилига юборишлари сўралади.

Амалиётда учраётган муаммоларни ечишга қаратилган таклифлар бўйича шаклни ўзбек тилида бу ердан, рус тилида эса бу ердан юклаб олиш мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама