Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш: топ-3 та факт
05 ноябр 2013, 16:31 2519 кўрилди

altХусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси истеъмолчилар ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини мувофиқлаштириш доирасида чоп этган маълумотлардан таҳририятимиз топ-3 тасини келтиради.

Демак, келиб тушган шикоятлар ичида 55,3 фоизи коммунал хўжалигига тўғри келади, 22 фоиз шикоятлар – савдо ва жамоат овқатланиш жойларига келиб тушган бўлса, 10,6 фоиз шикоят транспорт, алоқа ва коммуникация соҳасига келиб тушди.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида истеъмолчилардан 3171 та шикоят ва ариза келиб тушган, шу жумладан 1459 таси ёзма равишда, ишонч телефонлари орқали эса 1712 мурожаатлар рўйхатга олиниб, улардан аксарияти истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинди. Хусусан, 740,8 млн.сўмл миқдорида пул маблағи қайтариб берилди.

Шуннгдек, реклама туғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳоллари аниқланиб, 119,6 млн.сўмл миқдорида жарима солинди.

Шархлар
Реклама