Ислом Каримов фонди хорижда ўқиш учун грант эълон қилди
09 янвuary 2017, 10:30 1477 кўрилди

altИслом Каримов номидаги фонд Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олиш учун грантларни тақдим этиш мақсадида ОТМларни битирган йигит-қизлар танлови бошланганини эълон қилди.

Грантлар табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё), сув ва ер ресурсларини бошқариш, машинасозлик технологиялари, озиқ-овқат технологиялари, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги, архитектура (шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш), дизайн (маҳсулот дизайни, саноат ва меъморчилик дизайни) ва рассомлик мутахассисликлари бўйича ажратилади.

Фонд сайтида қайд этилишича, танловдан ўтганлар учун икки йилгача муддатда чет элда таҳсил олиш ва яшаш харажатлари тўлалигича молиялаштирилади.

Ислом Каримов жамоатчилик хайрия фондига Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси ва биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотираси ва ҳаётда амал қилган тамойилларини абадийлаштириш мақсадида асос солинган. Фонд Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва адабий меросини тарғиб қилишга мўлжалланган дастурларни амалга оширади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  06 феврал 2017, 21:56
Man sartaroshman bzagayam oqsh mumkinmi man dunyodagi eng zor sartarosh bomoqciman shunga rasiyada va kareyada oqidm endi aqshga borsami dgandm boladimi iloji bormi
Мехмон
  01 феврал 2017, 18:24
Узбекистон даги олигохларнинг контракт туловини камайтишни иложи булганида эди, йокуд кечки грух очилганида бемалол окиб, ишлап контракт пулини тулап окирдик. Хозирги кунда эса Университетта окишни жуда хохлайманку лекин окисам ишитан бушашимга тугри келади. ишни койсам рузгорда кийналиб коламиз. Президентимиз пармони ила Кечки укув булими очилишини хохлардим.
Мехмон
  10 янвuary 2017, 12:01
Ешим 36 да пед иниститут ни рассомчилик графикаси ва инженерлик факултетини томомлаганман бакалавир .шунга мен хам борсам буладими.