Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби "Минор" жомеъ масжидига ташриф буюрди
20 октябр 2016, 23:53 1657 кўрилди

alt

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентдаги 43-сессиясида меҳмон бўлиб турган анжуман иштирокчилари пойтахтимиз ҳамда кўҳна Самарқанд шаҳрининг тарихий ва диққатга сазовор масканларини зиёрат қилмоқдалар.

Бугун, 20 октябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ияд Амин Маданий "Минор" жомеъ масжидига ташриф буюрди. Мартабали меҳмон масжиднинг қурилиш тарихи, ундаги намозхонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди, дея хабар қилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигининг матбуот хизмати.

Ияд Амин Маданий масжиднинг ўзига хос архитектураси, нақшинкор қуббалари, гўзал меҳробларига юқори баҳо бериб, унинг бунёдкори Ўзбекистоннинг Биринчи Президенети Ислом Каримов руҳи поклари шодон, охиратлари обод бўлишини тилаб дуо қилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама