ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши иштирокчилари Самарқанд шаҳрини зиёрат қилди
19 октябр 2016, 23:36 1049 кўрилди

alt‚ 

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентда ўтган 43-сессияси иштирокчилари 19 октябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди, дея хабар қилади ЎзА.

Меҳмонлар Самарқандда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Мирзо Улуғбек музейи ва расадхонаси билан танишди. Шунингдек, меҳмонлар Самарқанд автомобилсозлик коллежи, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-академик лицейига ташриф буюрди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама