Интерактив давлат хизматлари портали энди мурожаат мақоми тўғрисида SMS юборади
11 октябр 2013, 13:15 948 кўрилди

altБундай фойдали сервислардан бири, бу - Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан - my.gov.uz юборилган фуқароларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида бепул SMS-хабарнома юборишдир. Шу билан бирга, давлат органлари томонидан SMS -хабарномалар орқали мурожаатлар билан ишлаш жараёнининг барча босқичлари ва ҳолати тўғрисида фойдаланувчи хабардор қилинади.

Дейлик, мурожаат юборган шахс ID-рақами ва юборилган вақт кўрсатилган қуйидаги мазмундаги SMS –хабарнома олади: “Сизнинг мурожаатингиз давлат органига юборилди”. Давлат органи томонидан мурожаат кўриб чиқиш учун қабул қилинганда эса “Сизнинг мурожаатингиз кўриб чиқиш учун қабул қилинди”. Давлат органи томонидан мурожаат билан ишлаш якунланганда, яъни ёпилганда, ишнинг натижасини акс эттирувчи матн ёзилган SMS–хабарнома келади: «Сизнинг мурожаатингизга жавоб берилди» ёки «Сизнинг мурожаатингиз рад этилди».

Барча SMS-хабарномалар мурожаат рўйхатга олинган рақам ва SMS юборилган вақт кўрсатилган ҳолда Сизнинг Ягона порталдаги мурожаатингиз билан бирга юборилади. 

Манбаа: darakchi.uz

Шархлар
Реклама