Илмий ходимлар маоши ошди
16 сентябр 2013, 13:00 4076 кўрилди

altЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги қарори билан бюджет ҳисобидан фундаментал, инновацион ва амалий тадқиқот илмий-техникавий дастурларни реализация қилишда иштирок этадиган илмий-тадқиқот муассасалар раҳбар ва илмий ҳодимлари маоши миқдорига ўзгартиришлар киритилди (Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 18.08.2009й. N 233 тасдиқланган).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2013 йил 11 июлдаги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ходимлар меҳнатини янада рғбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 18 августдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бюджет ҳисобидан фундаментал, инновацион ва амалий тадқиқот илмий-техникавий дастурларни реализация қилишда иштирок этадиган илмий-тадқиқот муассасалар раҳбар ва илмий ҳодимлари маоши миқдорига ўзгартиришлар киритилди:

 

Лавозимлар номи

Ойлик маоши (сўм.) 15.08.2013йилдан

Ойлик маоши 15.08.2013 йилгача

1

Институт директори

Профессор

1 414 838

1 230 294

Фан доктори

1 357 358

1 180 311

Фан номзоди

1 300 191

1 130 601

2

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, институт филиали ва бошқа илмий муассасалар директори

профессор

1 300 191

1 130 601

Фан доктори

 1 253 997

1 090 432

Фан номзоди

1 197 895

1 041 648

3

Институт илмий котиби, илмий-тадқиқот лабаратория мудири (бўлим)

Фан доктори ёки профессор

1 253 997

1 090 432

Доцент ёки катта илмий ходим унвонига эга фан номзоди

1 197 895

1 041 648

Илмий унвони йўқ фан номзоди

1 152 013

1 001 750

4

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, институт филиали ва бошқа илмий муассасалар директор ўринбосари

Фан доктори ёки профессор

1 197 895

1 041 648

Доцент ёки катта илмий ходим унвонига эга фан номзоди

1 152 013

1 001 750

Илмий унвони йўқ фан номзоди

1 105 873

961 629

5

Бош илмий ходим

Профессор унвонига эга фан доктори

1 197 895

1 041 648

Доцент ёки катта илмий ходим унвонига эга фан доктори

1 152 013

1 001 750

Илмий унвони йўқ фан доктори

1 105 873

961 629

6

Етакчи илмий ходим

Илмий унвонга эга фан доктори

1 152 013

1 001 750

Илмий унвони йўқ фан доктори

1 105 873

961 629

Илмий унвонга эга фан номзоди

1 051 296

914 170

7

Катта илмий ходим

Илмий унвонга эга фан номзоди

1 051 296

914 170

Илмий унвони йўқ фан номзоди

997 341

867 253

Илмий даражаси йўқ

944 587

821 380

8

Кичик илмий ходим

фан номзоди

997 341

867 253

Илмий даражаси йўқ (2 йилдан кўп илмий фаолият тажрибасига эга)

944 587

821 380

Илмий даражаси йўқ (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга)

892 271

775 888

9

Тадқиқотчи

787 260

684 574

Кўрсатилган илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари илмий ва раҳбар ҳодимларига 2013 йилнинг 15 августидаги ўзгаришларни ҳисобга олиб, қайта тўловни таъминлаб беришлари керак. 

Ушбу ҳужжат кучга кириши муносабати билан аввал амал қилган Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва технологиялрни риожлантириши мувофиқлаштириш қўмитасининг 2013 йил 5 февралдаги қарори кучини йўқотди.

Манбаа: norma.uz

Реклама