ИИВ: Самарқанддаги хонадонларнинг бирида юз берган портлашда 6 киши ҳалок бўлди, бир нафар фуқаро касалхонага ётқизилди
13 феврал 2018, 12:54 647 кўрилди

 

Аввалроқ, Самарқанд вилоятидаги хонадонлардан бирида газ портлагани, қурбонлар борлиги хабар берилган эди.

ИИВ матбуот хизматидан маълум қилинишича, вилоятнинг Пастдарғом туманида 11 февраль соат 06.30ларда Мустақиллик кўчасида яшаган нафақахўр А.А.нинг уйида меҳмонда бўлган укаси, Иштихон туманида яшовчи Р.П. хонадаги электр чироғини ёққан вақтида газ қувуридан сизиб чиқиб хонага тўпланиб қолиши оқибатида газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада уйнинг деворлари ва 2-қаватдаги бетон плиталари ағдарилиб тушган.

Ҳодиса оқибатида Р.П. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва шу хонада ухлаб ётган А.А. ҳамда унинг бирга яшаган вояга етмаган 3 нафар набираси ва Иштихон туманида яшаган синглиси М.П. ҳамда унинг қизи Ю.В.лар девор ҳамда бетон плиталари тагида қолиб жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Суриштирув ишлари давом этмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама