Ички ишлар вазирлиги: Прописка бутунлай бекор қилинмайди
12 янвuary 2018, 20:28 3027 кўрилди

alt

Тошкент шаҳрида прописка тартибини бутунлай бекор қилиш ҳозирча кўзда тутилмаяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Миграция вa фyқароликни расмийлаштириш бош бошқapмacи бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Тошхўжаев ЎзАга маълум қилди. 

– Прописка ҳақиқатан долзарб масала бўлиб турибди. Давлат дастури лойиҳасида белгиланганидек, бу борада фуқароларга зарур қулайликлар яратилади. Лекин пропискани бутунлай бекор қилолмаймиз. Бунга алоҳида тайёргарлик зарур. Барча ҳудудларнинг бирдек ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилиши бир кун келиб бунга ўз-ўзидан замин яратади, – деди Улуғбек Тошхўжаев.

Хабарингиз бор, 2018.strategy.uz порталида 2018 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилганди. Маълумотларга кўра, айни вақтда жамоатчилик томонидан лойиҳанинг 28-банди (фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, уларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш назарда тутилган) энг кўп муҳокама этилиб, бу йўналишда 120 дан ортиқ таклиф келиб тушган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  14 янвuary 2018, 00:06
Бутунлай бекор килиниши албатта нотугри. МФЙ ва проф.нозирлар шундогам уз махалласи ахлини тулик билмайди. Бекор килинса махалла бутунлай бедарвоза булиб коладику.
Лекин 10 йилдан ортик яшаётган, МФЙ ахли яхши танийдиган, жамиятга фойдаси тегаётган хар бир фукаро доимий руйхатга куйилиши зарурлиги аник. Доимий пропискаси бор ишёкмаслардан улар купрок пойтахтга керак.
Реклама