Ички ишлар ходимларига мукофотлар топширилди
24 октябр 2013, 18:10 3597 кўрилди

 

altТадбирда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Б.Матлюбов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида  ички ишлар идоралари тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

 

Президентимизнинг шу йил 23 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ бир гуруҳ ходимлари Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлангани ҳақида хабар бергандик.

 

Тадбирда ана шу мукофотлар тантанали равишда   топширилди.

 

Мамлакатимиз ички ишлар тизимида самарали хизмат қилаётган ходимлар, соҳа фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тантанали тадбирга санъаткорларнинг байрам концерти янада кўтаринки  руҳ бағишлади.

 

Фото: Отабек Мирсоатов (ЎзА)

 

Шархлар
Реклама