Хоразмдан Волгоградга янги рейс очилади
12 ноябр 2013, 15:01 871 кўрилди

alt

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК шу йилнинг 30 ноябридан бошлаб Урганч-Волгоград-Урганч йўналишида янги рейсни амалга оширади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг Волгограддаги ваколатхонаси компаниянинг тижорат департаменти билан биргаликда олиб борган таҳлиллари Хоразм вилоятидан Волгоградга учиб келишга бўлган талаб юқорилигини кўрсатди.

Бу эса ушбу йўналишда вилоят аэропортидан иккинчи йўналишни ташкил қилишга ундади. Эндиликда, Урганчдан Россиянинг Волгоград шаҳрига ҳафтанинг ҳар шанба кунлари Airbus 320 лайнерлари қатнайди.

 

Шархлар
Реклама