Хонободда автомобиль ёниб кетди
13 сентябр 2017, 13:14 1074 кўрилди

alt

11 сентябрь куни соат 17:42да Хонобод шаҳрида “Анҳор” маҳалла фуқаролар йиғинининг Дўстлик кўчасида автомашинада ёнғин чиққан, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

Ёнғин ўчириш бўлинмаси воқеа жойига етиб келиб, ёнғинни тўлиқ бартараф этган. Ҳодиса оқибатида 1984 йилда ишлаб чиқарилган “Москвич-2140” русумли автомашинанинг мотор ва салон қисми зарарланган. Жабрланганлар йўқ.

Автомашинанинг мотор қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви ёнғинга сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама