Хонадонлар қачондан бошлаб иситилади?
10 октябр 2013, 17:29 693 кўрилди

altМазкур ҳолат юзасидан "Тошиссиқликқуввати" билан боғландик. Бизга маълум қилишларича, ҳозирда иситиш мавсуми қачонда бошланиши номаълум бўлиб турибди. Маълумотхонада, афсуски, бизга керакли ахборотни бера олмадилар. Нозим (диспетчер) эса айни дамда Ҳокимият буюруғи уларга келмаганини, лекин иситиш воситалари уланиши учун  қаторасига беш кун ўртача ҳарорат 7 даража иссиқдан юқори бўлмаслиги лозимлигини таъкидлади.

Бироқ, об-ҳавони кузатиш Бош бошқармаси маълумотларига кўра, яқин кунлар ичида об-ҳаво ҳарорати 25 даража иссиқгача кўтарилиш эҳтимоли мавжуд. Охир-оқибат, икки кундан бери кузатилаётган совуқ иқлим вақтинчалик эканлиги ва иситиш мавсумига ҳали эрталигига умид қилишдан ўзга чора қолмади гўё. 

 

Шархлар
Реклама