Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти 10 кунга тўхтатиб қўйилиши мумкин
18 октябр 2013, 15:50 779 кўрилди

 

altДавлат ёнғин назорати тўғрисидаги Низомидаги ўзгаришларга мутахассислар фикр билдириб ўтдилар.

Низомдаги янги қоидаларни қўллаш ҳақида Миробод тумани бўйича ёнғин хавфсизлиги ҳарбийлаштирилган бўлими бошлиғи Раҳим Баратовга таянган ҳолда Узрепорт хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра,  Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ёнғин хавфсизлиги талабига жавоб бермаган тақдирда 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйилиши мумкин.

 Янги Низомда ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва низомларига мос келмайдиган объектлар фаолияти тўхтатиб қўйилиши ҳақидаги банд ўзгартирилди. Эслатиб ўтамиз, аввал ушбу бандда хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти тўхтатиб қўйилиши муддатлари кўрсатилмаган эди.

 Янги таҳрирда улар фаолияти ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйилиши, тўхтатиб қўйиш муддатини чўзиш эса суд орқали амалга оширилиши ҳақида қайд этиб қўйилган.

 

 

Шархлар
Реклама