Халқаро тиббиёт кўргазмаси очилди
04 октябр 2013, 10:37 1039 кўрилди

altКўргазма Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Дори-дармон” акциядорлик компанияси, “Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик концерни, Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари уюшмаси томонидан “IEG Uzbekistan” халқаро кўргазма компанияси кўмагида ташкил этилди.

Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари уюшмаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда бугунги кунда 1036 турдаги маҳаллий ва 4726 хорижий дори воситалари рўйхатга олинган. Фармацевтика ва тиббиёт техникаси соҳасида 279 хорижий ва 46 маҳаллий корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилаётир.

“UzMedExpo-2013” тиббиёт кўргазмасида Ўзбекистон, Хитой, Германия, Италия, Швейцария, Украина, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Покистон, Эрон сингари давлатлардан ўнлаб корхона ва фирмалар иштирок этмоқда. Кўргазма стендларида дори-дармон, тиббий диагностика, лаборатория ва даволаш ускуналари, табиий фармацевтика ва косметика маҳсулотлари, рентгенология, стоматология, физиотерапия, жарроҳлик, кардиология, тиббий реабилитация ва бошқа соҳаларда қўлланиладиган янги препаратлар, техника ва технологиялар, санитария ва гигиена воситалари, тиббиёт соҳаси учун махсус мебеллар, минерал қўшимчалар ва витаминлар намойиш этилмоқда, деб хабар беради ЎзА.

 

Шархлар
Реклама