"Халқ қабулхоналари энди Тезкор давлат хизматлари агентлиги деб юритилади" - Президент
07 декабр 2017, 18:08 1621 кўрилди
alt
 
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида Халқ қабулхонасига бир йилда бир ярим миллион мурожаат тушганини айтиб ўтди.

"Халқ қабулхонаси Президентга бўйсунади. Халқ қабулхоналари энди тезкор давлат хизматлари агентлиги деб юритилади", - деди давлат раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил 7 декабрда Конституция қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2017 йилни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилган эди.

"Аввало, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"нинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этишимиз даркор”, - деган эди Президент.

Шу билан бирга, ҳар бир туман ва шаҳарларда "Халқ қабулхоналари" ташкил этилишини маълум қилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Мехмон
  11 декабр 2017, 12:21
жуда зўр
UZ24
  08 декабр 2017, 15:02
Раҳмат, тўғриланди!
Мехмон
  08 декабр 2017, 13:45
Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил 7 декабрда Конституция қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2018 йилни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилган эди 2017 эмасмикан
Реклама