Халқ таълими вазирлиги: 20 мартдаги дарс соатлари баҳорги таътилдан сўнг ўтилади
18 март 2017, 09:33 1289 кўрилди

alt

Наврўз байрами арафасида 18 март шанба дам олиш куни кўчирилгани хабар қилинган эди. Қарорга кўра, Ўзбекистонда 19, 20, 21 март кунлари дам олиш кунлари деб эълон қилинди.

Халқ таълими вазирлиги ушбу қарор юзасидан ахборот бериб, умумтаълим мактабларида 20 март куни дарс бўлмаслиги, дам олиш куни эканини маълум қилди.

20 март куни дам олиш куни деб эълон қилинганлиги ҳамда умумтаълим мактабларида шу йилнинг 21 мартидан 27 мартигача баҳорги таътил бўлиши муносабати билан 20 мартдаги дарс соатлари баҳорги таътилдан сўнг 28-31 март кунлари амалдаги дарсларга қўшимча тақсимлаб ўтилиши тавсия этилади, дейилади вазирлик хабарида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама