"Халқ банки": Банкоматлар 14 августдан ишлай бошлайди
11 август 2017, 17:11 1925 кўрилди

alt

Аввал хабар берилганидек, "Халқ банки"нинг Тошкент шаҳар филиали томонидан пойтахтдаги  Олой, Юнусобод, Қўйлиқ бозорларида банкоматлар ўрнатиб чиқилди.

Банк матбуот хизматидан маълум қилинишича, айни пайтда мазкур қурилмаларга тегишли дастурлар ўрнатилмоқда.

Айтиш жоизки, мазкур банкоматлардан бир киши бир кунда максимум 100 минг сўм ечиб олиши мумкин. Банкоматда 1 000 сўм, 5 000 сўм, 10 000 сўмгача бўлган купюралар бўлади.

Банкоматлар 14 август, душанба кунидан ишлай бошлайди.

Ҳозирда банкоматлар асосан бозор ҳудудида жойлашгани учун уларнинг иш режими ҳам шунга мослаштирилган. Келажакда аҳоли гавжум жойларда шундай банкоматлар ўрнатилиши режалаштирилган ва улар 24 соат давомида фаолият кўрсатади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Leyla
  13 август 2017, 21:38
Eshitib hursand boldik kam bolsa ham odamla koliga nakd pul ololida bankomatlar yanayam kopaysa yahshi bolardi navbat poylashmi bemalol olnardi .. chet elga birganimda har 30 metrda bankomatlarda odamlar bemalol pulini olganini korganimda havas kilgandim hudo hohlasa bizlarda ham hudi shunday boladi deb yangilikni esitib hursandmiz. Rahmat
Мехмон
  12 август 2017, 07:39
СПК ни 10%га алмаштиришга энди куникган эдик 1 га 1 пул килсак кандай буларкин СПК чикгандан бери ахоли канча зарар курди уни ким тулайди кани СПК реформаторлари (узлари накд пулда иш хаки олишган булишса керак)
Абуасил
  11 август 2017, 18:54
Бозорларга қўйишиб жуда тўғри иш қилишибди. Нақд пулнинг аксарияти бозорларда айланади. Қолган жойларда пластикка савдо бўлаяпти, унча нақд пулга эҳтиёж бўлмаслиги мумкин. "Халқ банки"га куч-қувват тилайман. Бошида ҳамма ишда оғир бўлади. Одамларда ички ишонч оша бошлаганидан кейин ишларингиз енгиллашиб қолса керак. "Халқ банки"нинг қўли билан одамлар эҳтиёжини қондирилиши Давлат томонидан фуқаролар муаммосини ҳал қилиш бўйича навбатдаги қадам деса ҳам бўлади. Давлатимизга раҳмат. Айтишади-ку, ... олаверинглар, Давлатимиз қашшоқлашиб қолмайди.
Реклама