"Ўзгидромет" сел тошқинлари хавфидан огоҳлантиради
21 апрел 2017, 13:25 842 кўрилди

alt

21-28 апрелда ҳарорат фонининг +30-32 даражагача кўтарилиши ҳисобига кўпчилик тоғли дарёларда сув сарфининг кўпайиши кутилмоқда. Сел тошқинлари ўтиши, дарё ўзанларига ёндошган қирғоқларнинг ювилиши ва дарё қирғоқларига яқин ҳудудларни сув босиши эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда "Ўзгидромет" маркази маълум қилади.

28 апрелгача республиканинг 2200 м дан юқори бўлган тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама