ЎзДЖТУда Ислом Каримов хотирасига бағишланган "My First President" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
07 сентябр 2017, 17:39 1009 кўрилди

alt

Бугун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган «My First President» номли китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Маросимда Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова иштирок этди.

Мазкур рисолада И.Каримов хотирасига бағишлаб ёзилган иншолар танлови ғолибларининг иншолари тўпланган. Ушбу танлов олий ва ўрта махсус таълим юртлари талабалари орасида ўтказилган бўлиб, иштирокчилар ўз ёзма ишларини инглиз тилида тақдим этган эди.

Танлов Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан Ислом Каримов номидаги Фонд билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 1400 нафарга яқин олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари иштирок этди. Улардан 36 нафар талабалар ёзма ишлари ҳакамлар фикрига биноан, энг яхши ёзилган иншо, деб топилди.

Ислом Каримов номидаги Фонд 4 нафар ғолибни Apple Ipad планшетлари билан, қолган 32 нафар ғолибни эса электрон китоблар билан тақдирлади. Бу ҳақда Фонднинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълумот берилди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама