"Ўзбектелеком" шаҳар ва халқаро телефония учун нархлар оширилишини бекор қилди
11 октябр 2017, 13:18 430 кўрилди

alt

“Ўзбектелеком” жорий йил 20 октябрдан бошлаб телекоммуникация универсал хизматлари учун янги тарифлар жорий этилишини бекор қилди. Шаҳар ва халқаро телефония учун нархлар оширилмайдиган бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

“Ўзбектелеком” АК 2017 йил 6 октябрда эълон қилинган ўзгаришлар бекор қилинганлигини маълум қилади, яъни илгари тасдиқланган, 2016 йил 1 июлда киритилган “Телекоммуникация универсал хизматларига тарифларнинг чекланган даражаси” 125-1/1-сонли прейскурант амал қилишда давом этади”, - дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама