«Ўзбекнефтгаз» логотипи ғолибига Spark калити топширилди
06 декабр 2017, 16:48 1262 кўрилди

alt

«Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть ва газ саноати учун янги логотипни яратиш бўйича очиқ ижодий танлов эълон қилган эди. 5 декабрь куни Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг 10 йиллигини нишонлаш байрамида мазкур танлов натижалари маълум қилиниб, ғолибга Chevrolet Spark автомобилининг калити топширилди. 

«Ўзбекнефтгаз»нинг расмий сайтида хабар берилишича, танлов комиссияси томонидан Баҳром Калонов бир овоздан ғолиб деб топилган. Бу ҳақда ғолибнинг ўзи ҳам Фейсбукдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Ғолибликка эришган логотип сурати ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда У қуйидагича кўринишда:

alt

Компания хабарида танлов  комиссиясига кўриб чиқиш учун 219 та ишланма топширилгани, кўриб чиқиш жараёнида техник талаблар, жумладан, ёруғлик гаммаси, матн, шрифт, графика, мақсадли аудитория, асосий элементлар эътиборга олингани, шунингдек, Ўзбекистоннинг миллий ва маданий хусусиятларини акс эттирган ишланмаларга, нефть-газ саноати ғояларига эътибор қаратилгани қайд этилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама