Ўзбекистоннинг сайёҳлик потенциали Токиода намойиш этилди (Фото)
02 октябр 2013, 09:53 708 кўрилди

alt

Мазкур кўргазма ўзида дунёнинг 154 мамлакатидан келган 700 дан ортиқ компания ва ташкилотларни жамлади.

alt

Ўзбекистоннинг сайёҳларга таклиф этаётган хизматлари йилдан йилга чет элликларнинг эътиборини мамлакатимизга қаратиб келмоқда.

alt

Шу каби кўргазмаларда мамлакатимизга чет элликларнинг ўзгача кўз билан қараш билан бирга, стендлардаги брошюра, видеоматериал ва халқ амалий санъати намуналарига беэътибор қолдирмаяпти.

alt

Жумладан, бўлиб ўтган кўргазмада мамлакатимиз сайёҳлик делегацияси вакиллари 50 дан ортиқ компаниялар билан истиқболга мўлжалланган музокаралар ўтказди.

Буни ўз чиқишида «I.O.Travelers Company» сайёҳлик компанияси директори И.Тцучикава алоҳида қайд этди. Унингсўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига японияликлар ташриф буюриши учун қатор сайёҳлик компаниялари билан алоқа ўрнатиш борасида иш олиб бормоқда.

alt

Бунда барча жиҳатларга шу ойда кутилаётган юртимизга ташрифда нуқта қуйилади. Шунингдек, Кун чиқар мамлакатида Ўзбекистоннинг сайёҳлик потенциали ва ҳамкорликни кенгайтиришнинг барқарор манфаатлари ҳақида Япония Сайёҳлик агентликлари ахборот-ташкилий бюроси директори (JATA) Эики Сато қайд этиб ўтди.

alt

Мана 12 йилдирки Ўзбекистон ушбу кўргазмада иштирокэтиб келмоқда, деди у. Мамлакатингиз делегацияси таклиф этаётган хизматлар ва стендлардаги миллийлик уфури йилдан йилга ошиб бормоқда. Жуда кўплаб япон сайёҳлик компаниялари Буюк Ипак йўли йўналишига катта қизиқиш билан қарамоқдалар. Япон сайёҳларининг Ўзбекистонга тез-тез ташриф буюриб туриши ҳам бежизга эмас. Буни Япония ОАВ мисолида ҳам кўриш мумкин. Улар юртингизга бир неча бор сафар уюштириб, мақола ва кўрсатувлар тайёрлашда жуда катта маълумот ва илиқ таассурот билан қайтганлар. Шунингдек, бугун Ўзбекистонга ташриф буюриш нафақат тарихий-маданий мерос билан танишиш, балки 300 ортиқ компания, 500 дан ортиқ меҳмонхоналар, сайёҳлик базалари ва кемпинглар, 800 дан ортиқ сайёҳлик корхоналарини ичига олган сайёҳликнинг замонавий инфратузилмаси билан ҳам танишишдир.

Шархлар
Реклама