Ўзбекистонликларнинг 97,5 фоизи мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни "яхши ва барқарор" деб ҳисоблайди
11 янвuary 2017, 10:29 847 кўрилди

alt

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази "Ўзбекистон: жамоатчилик фикри – 2016" сўровини ўтказди

Ижтимоий тадқиқотда барча ижтимоий гуруҳлар, турли миллат ва дин вакиллари иштирок этди. 

Сўровни ўтказишдан асосий мақсад мамлакатимизнинг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши аҳоли томонидан қандай баҳоланаётганини аниқлашдан иборат бўлди. 

Сўров натижаларига кўра, аҳолининг 97,5 фоизи мамлакатимиздаги бугунги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни "яхши ва барқарор", дея баҳолаган. Фуқаролар бундай ижобий ўзгаришлар мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли аҳолининг турмуш шароитлари ва сифати яхшиланиб, келажакка ишончи ортиб бораётгани самараси, деб билади. Сўровда фуқаролар, хусусан, иқтисодиёт, иқтисодий фаолият эркинлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий мулкни муҳофаза қилиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби асосий йўналишларнинг бугунги ҳолатини ижобий баҳолаган. 

Сўровда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари долзарб ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, фуқароларни ўз фаолияти тўғрисида ахборот билан таъминлаш борасида камчиликларга йўл қўяётгани ҳақида фикр билдирилган. Жумладан, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолияти иштирокчиларнинг 38,7 фоизини у ёки бу даражада, 42,8 фоизини қисман қаноатлантираётгани, 13,6 фоизини эса қаноатлантирмаётгани аниқланди. 

Жамоатчилик фикрини ўрганиш натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 93,8 фоизи аҳоли ўз ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши мумкинлигидан ҳуқуқий ҳимояланган, деб ҳисоблайди. Фуқароларнинг 71,8 фоизи агарда қонуний ҳуқуқлари бузиладиган бўлса, уларнинг тикланишига ишонади. 

Фото: UZ24

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама