Ўзбекистонлик шифокорлар саратон касаллигига қарши янги технологияни ўзлаштирмоқда
04 ноябр 2013, 18:07 1026 кўрилди

 

altЕвропа урологлар ассоциацияси етук мутахассислари бугун онколоуролог касалликларга курашишнинг янги, яқинда ўзлаштирилган технологияси бўйича мастер-класс ўтказмоқда, дея хабар беради Uzbekistan Today.

Жумладан, бўлиб ўтадиган тадбирда простата саратонининг терапевтик ва бошқа усуллар билан даволаш ҳақида фикр юритилади. Хусусан, простата гиперплазиясини даволашда биполяр трансуретрал резекция усулида даволаш борасида сўз юритилади.

Бундан ташқари, яна бир қатор касалликларни олдини олиш бўйича хорижлик етук мутахассислар шифокорларимиз билан тажриба алмашади.

Шархлар
Реклама