Ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи юртимизга қайтиб келди
21 октябр 2013, 18:00 971 кўрилди

 

altДин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматининг хабар беришича юртдошларимизнинг барчаси соғ-саломат. Аэропортда ҳожиларимиз махсус автобуслар ёрдамида Тошкентдаги “Навза” масжидига элтиб қўйилмоқда. Бу ерда ҳожилар учун зарур шарт-шароитлар: иссиқ чой, ширинликлар ҳозирланган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳожиларнинг Ватанимизга қайтишлари 20 октябрдан 1 ноябргача давом этади. Улар ўтирган самолётлар Жидда аэропортидан Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қарши, Урганч, Бухоро ва  Термиз шаҳарлари бўйлаб парвоз қилади.

 

Шархлар
Реклама