Ўзбекистонлик олимлар камқонликни олдини олиш бўйича янги усул ўйлаб чиқди
31 октябр 2013, 16:00 939 кўрилди

altҚон таркибидаги темир моддаларнинг танқислиги асосан ҳомиладор ва ёш болали аёлларда учрайди. Ҳозиргача ушбу касалликка қарши курашишнинг энг яхши усули медиакаментоз усул ҳисобланар эди. Бироқ Тошкент давлат аграр университети олимлари унинг янги усулини ўйлаб топдилар.

Лабаратория тадқиқотлари шуни кўрсатдики, жониворлар организмида темир ва мис ионлари кўринишидаги биометалларнинг ўзлаштирилиши 96-98 фоизни ташкил қилади, улар моллар қонида мис ва темир моддаларининг кўпайиши, гемоглобин ва қоннинг ранги меъёрда бўлишига хизмат қилади.

Шунингдек, бунда мол сути таркибида, лабаратория тадқиқотлари натижасига кўра, темир ва мис моддалари кўпаяди, бу эса анемияга қарши курашишнинг бир усулидир.

Олимлар янги усулнинг афзалликлари ҳақида тўхталиб, биометллардан фойдаланиш саломатликни мустаҳкамлашини, жонзотлар репродуктив ва сут бериш хусусиятлари йилига 274 кг.га кўпайишини таъкидламоқда. Ундан фойдаланишда янги туғилган жониворнинг оғирлиги ўртача 1 кг.га оғир бўлади. Бунинг устига янги усул экологик жиҳатдан тоза ва нарҳи баланд бўлган импорт маҳсулотлар ўрнини боса олади.

Тошкент давлат аграр университети ихтирочилари гуруҳи ўзларининг кашфиётларига патент олдилар. Янги технология жорий этилишга шай, ва бугунги кунда буни техник жорий қилиш учун қўшимча равишда 100 млн. сўм миқдорида молиялаштириш талаб этилади.

Шархлар
Реклама