Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари Тошкентда кексаларга бепул нон тарқатиш таклифини беришди
17 феврал 2015, 09:10 2060 кўрилди

alt

Муҳокамага Красноярскдаги дўконларнинг бирида ўтказилаётган "Бепул нон" хайрия акцияси сабаб бўлди. Бу ташаббус исмлари сир тутилишини истаган бир гуруҳ кросноярслик тадбиркорларга тегишлидир. Улар янги нонлар ҳар куни дўконга келтирилишига, сотувчилар томонидан эса ҳар бир пенсионерга эрталаб соат 9:00 дан 11:00 гача бепул берилишига кафолат берган. 

alt

"Жамоатчилик гуруҳи" иштирокчилари бундай хайрия акциясини Тошкентда ҳам ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлашди ва тадбиркорлар ҳамда супермаркет эгаларини савобли ишга чақиришди. Бинобарин, Кексаларни эъзозлаш йилида бу каби акцияларни ўтказиш айни муддао бўлишини ҳам таъкидлашди.

Шархлар
АУАУ
  17 июл 2017, 17:39
ЖУДА ХАМ ЗУР ГОЯ БУЛИБДА БУНИ ТЕЗ ОРАДА АМАЛГА ОШИШИГА УМИД КИЛАМИЗ
Реклама