Ўзбекистонлик фуқаро Cobalt'да Тошкентдан Римга борди

фев 01 / 2018

alt

Ўзбекистонлик Константин Бушаев рафиқаси Лилия Бушаева билан ўзининг Cobalt русумли автомошинасида деярли бутун Европани айланиб чиқиб, Италия пойтахти Рим шаҳригача борди. Бу ҳақда Facebook'даги Автотурист.уз гуруҳига асосланиб «Халқ сўзи» хабар қилади.

Константин ўз саёҳатини Бухоро ва Нукусдан бошлаган, сўнг Қозоғистон орқали Россия Федерациясининг Астрахан шаҳригача борган.

Шундан сўнг у Россия орқали дастлаб Беларус, кейин Польшага ўтади, Германия ва Австрияни айланиб чиқади. Бушаевлар оиласи Италияга саёҳатни Венеция шаҳридан бошлаган, кейин Сан-Марина томон ҳаракатланиб, Римга етиб борган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *